Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 180 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-09-22 12:54:29    210

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги “Сармозор” МФЙ биносида Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истеъқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида мунтазам равишда судлар томонидан тарғиб қилиб борилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-762-сонли Қонуннинг мазмун-моҳияти, 2022 йил 25 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-747-сонли Қонуни мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш йўналиши юзасидан А.Акбаров томонидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, давра суҳбати сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволлар ва фикрларга тегишли тартибда жавоблар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram