Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА (ФОТО)
2022-09-17 14:02:48 173
Миллий бойлигимиз бўлган “оқ олтин”ни далалардан йиғиб-териб олиш учун теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда. Айни вақтда далаларда иш қизғин. Теримчилар бор ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиштириб олишга астойдил бел боғлашган. Терим суръатини оширишда, теримчиларга куч-ғайрат бағишлашда, айниқса, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилаётгани қўл келаётир.
Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова “Қоражийда” ММТПга қарашли “Турсунали обод”, “Умид файз”, “Олмазорлик Илҳомжон миришкори” номли фермер хўжаликлари даласида бўлиб, терим жараёнида иштирок этаётган теримчилар, уюшмаган аҳолидан ташкил топган ҳашарчилар билан суҳбат ўтказиб, яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишди.
Шундан сўнг, илғор теримчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.