Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
17 СЕНТЯБР – БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ! ЮРТИМИЗ ОЗОДАЛИГИГА ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ!
2022-09-17 10:26:36 192
Бутунжаҳон тозалик куни — бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар. Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракати ифодасини топган жараёнга айланди. Ушбу санага бағишланган тадбирлар Ўзбекистонда илк бор 2019 йилда ўтказилди.
Бугун, юртимизда 17 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни сифатида нишонланиб, миллионлаб кўнгиллиларни яна бирлаштирди.
Шу муносабат билан эрта тонгдан Қўштепа тумани ҳокимлиги, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, туман ободонлаштириш бошқармаси, “Водий махсус санитар транс” МЧЖ ҳамкорлигида экологик акция ташкил этилди.
Экоакцияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўча ва хиёбонлар, аҳоли турар-жойлари, маҳалла ва гузарларни ободонлаштиришга ҳисса қўшиш истагидаги барча ёшдаги кўнгиллилар иштирок этишмоқда.
Аслини олганда тозаликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Шундай экан, бу каби амаллар нафақат, йилнинг айнан бир кунида, балки ҳар куни бажарилиши лозим. Шундагина биз яшаётган сайёрада тозалик, озодалик, покизалик ҳукм суради.
Акция туманимиз бўйлаб, давом этмоқда.