Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
2022-09-16 17:43:49 170
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидан юборилган танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Сармозор МФЙ ва Баланд масжид МФЙнинг чегарадош кўчасининг 2 километр йўли очиб берилса, миннатдор бўлар эдик. Пиёдаларга ҳам, ҳайдовчиларга ҳам қулайлик бўлар эди...” – дея хабар қилинган.
Ушбу мурожаат тумандаги тегишли мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининиг 2019 йил 11 декабрдаги қарорида “Коллекторларнинг соҳилбўйи муҳофаза минтақа майдонлари белгиланган бўлиб, унга кўра келгусида ҳудуддаги зовурларни экскаватор ёрдамида тозалаш жараёнида келиб чиқадиган турли-хил муаммоларни олдини олиш мақсадида зовурни муҳофаза майдонидан мурожаатда сўралган 2 км масофадаги йўл очиш ишларини амалга ошириш мумкин эмаслигини ҳамда мавжуд йўлдан фақатгина зовурларни техникалар ёрдамида тозалаш учун фойдаланилиш мумкинлигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.