Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-09-16 08:27:04    115

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани Баланд масжид МФЙ Норин кўчасидан юборилган танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Баланд масжид МФЙ Норин кўчасидан мурожаат йўллаяпмиз. Кўчамиз таъмирталаб. 1 ва 2-секторга йўл таъмири учун Жаҳон банки маблағ ажратибди. Бизнинг кўчамизни ҳам асфальт қилиб беришларини сўраймиз”  – дея хабар қилинган. 

Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрьдаги ПҚ-4898-сонли қарорига асосан Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” дастурига киритилган. Жаҳон Банки мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган сўровлар натижасида биринчи сублойиҳа этиб тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари танланган. Ҳозирда ичимлик суви тармоғини тортиш бўйича лойиҳа смета хужжатлари тайёрланмоқда. Баланд масжид МФЙ аҳолисининг фикрига асосан иккинчи сублойиҳа этиб ички хўжалик йўлларини асфальтлаштириш ишлари танланган. Шунинг учун ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари якунлангандан сўнг, маҳаллада асфальтлаштириш ишлари бажарилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

 Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram