Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-09-14 15:05:05 345
Қўштепа туманидаги “Маданият марказида” ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, билим ва дунёқарашини кенгайтириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида таълим муассасаси ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Ўйинда 49 та жамоалардан иборат ёш билимдонлар ўзаро баҳслашди.
Қизиқарли ва муросасиз баҳслар асосида ўтган “Заковат” ўйини якуний натижаларига кўра, туманимиздаги 19-мактаб жамоаси 1-ўринни, 8-мактаб жамоаси 2-ўринни ҳамда 18-мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритди.
“Заковат”нинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.