Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ АЪЗОЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ “ПЎЛАТХОН ИСХАК-ХАСАН ЎҒЛИ” ЗИЁРАТГОҲИДА БЎЛИШДИ
2022-09-13 14:46:11 273
Хабарингиз бор Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти делегацияси Фарғона вилоятида тарихий масканлар ва миллий ҳунармандчилигимиз билан танишишмоқдалар. Бугун Қирғизистон Республикасининг Баткент вилояти ва Қадамжой тумани ҳокимлиги вакиллари, тарихчилар, турли соҳада фаолият юритган ва юритаётган нуронийлардан ташкил топган делегацияси аъзолари, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Аҳмедовлар Қўштепа туманида бўлдилар.
Меҳмонларни туман ҳокими И.Новиков ва ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ҳамда туманда яшаётган қирғиз миллати вакиллари кутиб олишди.
Қирғизистон делегацияси аъзолари “Эшонгузар” маҳалласидаги “Пўлатхон Исхак-Хасан ўғли” зиёратгоҳида бўлишди. Қирғиз халқининг таниқли олимларидан бири бўлган Пўлатхон Исхак-Хасан ўғли ҳақида йиғилганларга маълумотлар берилди.