Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
2022-09-13 13:31:58 157
“Human.uz” расмий каналида – “Қўштепа туманида давлат дастурига киритилган лойиҳа нега амалга оширилмаяпти?” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Таҳририятимизга Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги “Шакар” маҳалласидан мурожаат келиб тушган. Унда айтилишича, маҳалладаги “Мусаффо” кўчасида электр токи пастлиги туфайли давлат дастурида жорий йилда 301-сон трансформаторга қўшимча тарзда яна бир трансформатор ўрнатилиши белгиланган.
Муаммо шундаки, лойиҳа чизилган, бироқ амалий иш ҳамон бошланмаган. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар мутасаддилардан шу лойиҳани амалга оширишни назоратга олишларини сўрамоқда.
“Бу лойиҳа ҳам 2018 йилдан бери бажарилмаётган маҳалладаги 299-сон трансформатордан чиққан тармоқни янгилаш ишига ўхшаб, қолиб кетмасин”, — дейилади мурожаатда.” – дея хабар қилинган.
Ушбу мурожаатда кўрсатилган “Шакар” МФЙ Мусаффо кўчаси электр таъминоти ПС “Жойбозор” 110/6 кВдан чиқувчи “Тўлқин” 6 кВ узатмасидаги ТП-301/160 кВАдан таъминланади. ТП-301 2020 йилда мукаммал ва 2022 йилда жорий таъмирланган. Ҳозирда техник соз холатда ишламоқда.
Мусаффо кўчасидаги истеъмолчиларнинг 2021 йил бошидаги мурожаатига асосан (мурожаатда кўчада электр таянчлари йўқлиги, қўшни хонадонлар томидан улангани учун таянчлар ўрнатиб бериш сўралган) ушбу кўчадаги ностандарт таянчлар ўрнига “Фарғона ХЭТК” АЖдан 10 дона темир бетон таянчлар олиб келиб, Мусаффо кўчасига ўрнатилиб, 0.4 кВ электр узатиш линияси тортиб берилган.
2022 йил электр қурилмаларни реконструкция, модернизация қилиш ва янги қуриш дастурига ТП-301га қўшимча трансформатор пункти қуриш киритилиб, лойиҳа смета хужжатлари тайёрланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март кунги “ПҚ-172 сонли “Обод қишлоқ ва Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги қарорига асосан Лангар ва Янгиариқ МФЙлари ҳудудларида 5 дона ТП ва 9 км 10-0.4 кВ кучланишли янги электр узатиш тармоғи қуриш ишлари якунланмоқда. “Обод қишлоқ” дастурига киритилган объектларда қурилиш ишлари якунлангандан сўнг, лойиҳаси тайёрланган объектларда қурилиш ишлари бошланишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.