Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЮҚОРИ СИФАТЛИ УН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
2022-09-09 09:40:12 314
Инсон_ қадри_ учун
Янги лойиҳалар – янги иш ўринлари
Ҳозирда аксарият истеъмолчилар импорт маҳсулотлардан кўра, сифати хорижникига тенг аммо арзон маҳаллий маҳсулотни танлай бошлади. Қўштепалик тадбиркор Фахриддин Хакимов ҳам аҳолини сифатли ун ва ун маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида замонавий технологиялар ёрдамида ун ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида ун ишлаб чиқариш ва қадоқлаш фаолиятини йўлга қўйган “Голд прогресс” МЧЖ Қўштепа туманининг 2022 йил инвестиция дастурига киритилган Истиқбол МФЙ ҳудудида ташкил этилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати жами 1.320 млн. сўмни ташкил этади.
Замонавий тегирмон комплекси ўрнатилган корхонада 17 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Корхона йилига 650 тоннагача ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга.