Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАШАРЧИЛАР ҲИММАТИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/39f58f38b3e9ab106955b.jpg)
2022-09-07 16:29:10 108
![](https://telegra.ph/file/39f58f38b3e9ab106955b.jpg)
#Пахта_2022
Бугун фермер-у, деҳқонлар, олийҳиммат ҳашарчиларнинг асосий мақсади, эрта баҳордан бери қилинган заҳматли меҳнат эвазига пишиб етилган миллий бойлигимизни йиғиб-териб олишдир. Шу боис, туманимизнинг қай бир пахтазорига борманг, қизғин меҳнатнинг устидан чиқасиз. Айниқса, хашарчиларнинг бободеҳқонларнинг қалб қўри билан етиштирган “оқ олтин”ни бир мисқолини ҳам қолдирмай териб олишдаги фидойи меҳнати таҳсинга сазовордир.
Ҳусусан, Қўштепа тумани тарғибот гуруҳи аъзолари ва туман отинойилари ҳам ўз хиссаларини қўшиш мақсадида ташаббус билан пахта теримига чиқишди. Улар туманимиздаги фермер хўжаликлари далаларида пишиб етилган ҳосилни териб олишда ҳақиқий жонбозлик кўрсатмоқдалар.