Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 166 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЙИҒИЛИШ ТАНҚИДИЙ ВА ТАҲЛИЛИЙ ТАРЗДА ЎТДИ

×

 2022-09-06 20:54:00    118

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида жорий йилнинг январ-август ойлари давомида ўтказилган “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашувлари” жараёнида келиб тушган мурожаатлар таҳлили ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг 8 ойлик фаолиятлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.






Унда туман ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи О.Фармонов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов, шунингдек, ёшлар масалаларига тааллуқли бўлган ташкилот ва корхона раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.




Йиғилишда дастлаб Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Рахмонбердиевнинг “Қўштепа туманида 2022 йил январ-август ойлари давомида ўтказилган “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашувлари” тўғрисидаги ахбороти тингланди.

– “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашувлари”ни ташкил этиш бўйича режа-график тасдиқланган бўлиб, жами бугунги кунга қадар

118 маротаба сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказилди – дейди Ш.Рахмонбердиев ўз ахборотида. – Учрашувларда ёшлар томонидан 984 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 648 та мурожаатлар қаноатлантирилган, 235 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 64 та мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.

Ш.Рахмонбердиев ўз ахборотида 2022 йилнинг январ-август ойлари давомида ўтказилган “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашувлари”да келиб тушган мурожаатларни секторлар кесимида таҳлил қилди.






Йиғилиш давомида туман ҳокими И.Новиков, туман прокурори Ф.Исмоилов, туман ИИБ бошлиғи Ш.Мавлонов, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи О.Фармоновлар ҳам юқоридаги масала юзасидан ўзларининг таҳлилий-танқидий фикрларини билдириб ўтишди. Кўрилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, кулгусидаги вазифалар белгилаб олинди.






Шунингдек, йиғилишда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларининг 8 ойлик фаолиятлари эътироф этилди. Жумладан, Қийқи МФЙ ёшлар етакчиси М.Мамажонов, Нурафшон МФЙ ёшлар етакчиси Ш.Равшанов, Ватан МФЙ ёшлар етакчиси У.Маъмирова, Пахтакор МФЙ ёшлар етакчиси С.Низомов ҳамда Истиқлол МФЙ ёшлар етакчиси А.Усмоновларга туман ҳокимининг “Ташаккурномаси” сектор раҳбарлари ва ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи О.Фармоновлар иштирокида топширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram