Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ !!!

×

 2022-09-06 14:19:24    139

PDF юклаш
Чоп этиш



“Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

2022-йил 9-сентябр куни Қўштепа тумани “Маданият маркази”да мақом ижрочилик санъатига қизиқиши юқори бўлган, ўз истеъдодларини катта саҳналарда намойиш этиши истагидаги 17-30 ёшгача бўлган ёшларни “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловида иштирок этишлари учун таклиф этамиз. Танлов доирасида ўз иқтидорингизни намойиш этинг ва мақом санъатининг энг етук мутахассисларидан тавсиялар олинг. 

Ҳакамлар ҳайъати таркибига мақом санъатининг етук хонанда ва созандаларидан иборат мутахассислар ҳамда профессор ўқитувчилар киради.

 Танлов йўналишлари:

Мақом хонандалиги:

- Эркак овоз

- Аёл овоз

Мақом ансамбли

Мақом чолғу ижрочилиги:

- най, қўшнай, сурнай ижрочилиги

- чанг, қонун ижрочилиги

- қашқар рубоби, уд ижрочилиги

- дутор, танбур, сато ижрочилиги

- ғижжак ижрочилиги

- доира, ноғора ижрочилиги

 Ҳужжатларни тақдим этишга Қўштепа туман маданият бўлимига мурожаат қилинг.

Мурожаат учун телефон: 90-232-88-10, 90-301-05-22


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram