Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-06 14:10:36 189
Бугун Қўштепа тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Илёсбек Новиков иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.
Туман ҳокими ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашган қабулда 30 нафардан зиёд фуқароларнинг бандлик, банк кредити олиш, уй-жой, моддий ёрдам, субсидиялар ажратиш, тиббий хизматлар ва яна бир қатор масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг бир қисми қабул чоғида ўз ечимини топди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди, ижроси назоратга олинди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда йўналишлар, тушунтиришлар берилди.