Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАНИШТИРУВ
2022-09-06 08:04:30 171
Кенжаев Турдали Мамирович Қўштепа тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Турдали Кенжаев 1983 йилда Қўштепа туманида туғилган. 2006 йили Қўқон давлат педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Охунбобоев тумани Бизнес мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Марғилон банк коллежида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Марғилон банк коллежи Жисмоний тарбия раҳбари, Қўштепа тумани Халқ таълими бўлимининг амалий фанлар методисти ҳамда тумандаги 39-умумий ўрта-таълим мактабида манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Қўштепа тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 18-умумий ўрта-таълим мактабида директор лавозимида фаолият олиб борган.
Оилали, турмуш ўртоғи – Қўштепа туманидаги 18-мактабда ўқитувчи, бир нафар фарзанди бор.