Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ТУБДАН ЯХШИЛАНМОҚДА
2022-09-05 14:13:21 217
Юртимизда мустақиллик йилларида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида амалий ишлар амалга оширилди. Жумладан дастурлар ва лойиҳалар асосида қишлоқ жойларида ҳам сув таъминоти сезиларли даражада яхшиланди. Қўштепа туманида ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида бир қатор ишлар олиб бориляпти.
Хусусан, Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Нурафшон кўчасида ҳам айни дамдан жадал суратда ишлар ташкил этилди. Ушбу кўчада яшовчи аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш максадида Фарғона сув таъминоти МЧЖ Қўштепа туман бўлими томонидан берилган д-63 ммли 350 метр тармоқ тортиш ишлари маҳалла билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.