Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИЛИМЛАРГА ЧОРЛОВ ҚЎНҒИРОҒИ ЯНГРАДИ
2022-09-05 12:58:37 204
Илмга интилиш завқи – бу завқ шу қадар юксакки, у инсонни комиллик сари билим пиллапояларидан маърифат чўққисига олиб чиқади. Бугун Қўштепа туманидаги 37-умумтаълим мактабида биринчи қўнғироқ тадбирлари ҳамда мустақиллик дарслари бўлиб ўтди. Жорий йил мактабга 51 нафар ўқувчи қабул қилиниб, уларга олқишлар садолари остида Президент совғалари топширилди.
Байрам тадбири давомида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан куй- қўшиқлар, шеър ва рақслар ижро этилди. Жаранглаган биринчи қўнғироқ эса юракларга ҳаяжон, қувонч солди. Бу қўнғироқ – билимларга чорлов қўнғироғи бўлди.