Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАНИМИЗДАГИ БАРЧА МАКТАБЛАРДА “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-05 10:52:52 181
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Анъанага мувофиқ, ўқув йилининг биринчи кунида туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида "Билимлар куни" муносабати билан "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.
Президент таълим муассасалари Агентлиги Қўштепа туман ихтисослаштирилган мактабида ҳам "Билимлар куни" кенг нишонланди.
Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков иштирок этиб, янги 2022-2023 ўқув йили билан барча билимга чанқоқ ўқувчи ёшларни самимий муборакбод этди.
Шунингдек, ушбу муассасага юқори балл билан ўқишга кирган зукко ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Дарҳақиқат, "Билимлар куни” барча ўқувчилар учун ғоят қувончли, ҳаяжонли дамларга бой кун бўлди.