Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАРРАЛАР САРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e16df723bee8f1aa44afa.jpg)
2022-09-01 00:47:06 116
![](https://telegra.ph/file/e16df723bee8f1aa44afa.jpg)
Молия вазирлиги ҳамда халқаро эспертлар гуруҳи Қўштепа туманида бўлишиб, СТТ (сув тежовчи техналогия)ни жорий этилиши ва олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Туманда 2022 йилда 500 гектар пахта ва боғ майдонларида томчилатиб суғориш техналогияси жойрий этилган ( 406 га пахта 94 га боғлар) бўлиб, халқаро экспертлар гуруҳи “Фергана Глобал Техтел” МЧЖга қарашли пахта майдонларида Израил давлатининг “Нотафин” фирмаси томонидан қуриб ишга туширилган ТСТ фаолияти билан танишдилар.
![](https://telegra.ph/file/0c1fc0e300984ebf0f04d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/af5587e134b7bb035e766.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b04a7577bad7e7cb69aad.jpg)
Шунингдек, экспертлар пахта-ғаллачилик йўналишидаги “Фозилжон Мўсавойзода” фермер хўжалиги ва “Grapes and Gardens Invesnment” АЖ томонидан барпо қилинган интенсив боғдаги томчилатиб суғориш техналогиясини яқиндан ўрганишди. ТСТ афзалликлари, сув тежамкорлиги, юқори ҳосил олишдаги ўрни ҳақида ўзаро фикир алмашилди. Фермер хўжаликларига СТТдан янада унумли фойдаланиш, шундай техналогия жорий қилинадиган майдонларни янада кенгайтириш ва бу орқали юқори хосилдорликка эришиш тўғрисида таклифлар берилди.
Тумандаги СТТ жорий этиш яхши йўлга қўйилганлиги ва соҳадаги ишлар шу холатда давом этса, келгусида Қўштепа тумани қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори марраларни забт этилиши айтиб ўтилди.