Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЖАДИДЛАР” ҚЎШТЕПАГА ҲАМ ЕТИБ КЕЛДИ

×

 2022-09-01 00:15:21    217

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маърифатпарвар жадид алломаларимизнинг илмий меросини оммалаштириш мақсадида “Жадидлар” рукни остида китоблар тўплами нашр этилган эди.

Мазкур тўпламда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Исъҳоқхон тўра Ибрат, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Ғулом Зафарий каби маърифатпарвар жадидларнинг ҳаёти ва ижоди, асарларининг қисқача таҳлили, эътирофи, ҳикматли сўзлари ва бошқа жиҳатлари ўрин олган. 

23 минг нусхада чоп этилган китоблар тўплами вазирлик-идораларга, ташкилотларга, таълим муассасаларига ва барчага тарқатилаётган эди.

Мазкур “Жадидлар” рукни остидаги китоблар тўплами Қўштепа туманига ҳам етиб келди. Ушбу китоб ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва ёшлар иттифоқи туман бўлимининг масъуллари томонидан Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковга етказиб берилди.

 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram