Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ХАЙР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-08-31 23:09:43 194
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан Қўштепа туманида байрам тадбирлари давом этмоқда. Ушбу шодиёна туманимизда кўтаринки кайфиятда, шодмонликда нишонланмоқда. Шунинг билан бирга хайр-саховат тадбирлари ҳам бўлиб ўтмоқда. Хусусан, бугун, маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва кам таъминланган, эҳтиёжманд 530 та оилаларга "Маҳалла" Хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳамда тумандаги саҳоватпеша хомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Биргина, "Маҳалла" Хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан 306 та "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга 76 млн. 216 минг сўмлик 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари туман “Деҳқон бозори”да тайёрланиб, шу ернинг ўзида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан қабул қилиб олинди. Ушбу маҳсулотлар бугуннинг ўзида хонадонларга етказиб берилди.