Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР
2022-08-31 22:34:26 189
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Дилларда байрам шукуҳи
Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбаларини ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 март кунги 132-сонли ва 2022 йил 07 июн кунги 312-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун, сектор раҳбарлари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирокида "Ёшлар дафтари"га киритилган 26 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилишлари ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилди.
Жумладан, 17 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 3 нафар ўғил болларга инкубатор, 2 нафар уста ҳунарманд ёшларга пайвандлаш дастгоҳи ҳамда 3 нафар сартарошлик ускунаси "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан ажратиб берилди.
Бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирок этишиб, ускуна ва дастгоҳларни ўз эгаларига топширдилар.