Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТУҲФА (ФОТО)
2022-08-31 21:11:15 228
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Дилларда байрам шукуҳи
Бугун, ҳудудларда мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан тиббиёт муассасаларини фойдаланишга топшириш маросимлари ҳам тантанали равишда бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, мутасадди идораларнинг раҳбарлари, шунингдек, маҳаллалардаги нуронийлар ва фаоллар иштирок этишди.
Дастлабки тадбир Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Ўзбекистон шифокор хизмат уйи биносига “Очиқ бюджет” маблағларидан 200 млн. сўм маблағ ажратилиб, тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва тиббий жихозлар билан таъминланиб иш фаолиятини бошлади. Байрам арафасида таъмирлаш ишларининг якунланиши маҳалла аҳли учун чинакам туҳфа бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ижросини амалда таъминлаш мақсадида Қўштепа туманининг олис ва чекка ҳудудларида яшовчи аҳолига тиббиёт пунктларини яқинлаштириш мақсадида 4 та тиббий контейнерлар, 113 млн сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига Хумдон МФЙ, Қумтепа МФЙ, Янгиҳаёт ва Истиқбол МФЙ ҳудудида ўрнатиш режалаштирилган эди. Ҳозирда бу тиббий контейнерлар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, фойдаланишга топширилди.