Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНА КЎПАЙДИ (ФОТО)

×

 2022-08-31 20:32:20    155

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Дилларда байрам шукуҳи

Қўштепа туманида бугунги кунда 39 та давлат, 4 та давлат хусусий шерикчилик, 2 та хусусий нодавлат ва 120 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб, тумандаги жами 15919 нафар мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болаларнинг 12700 нафарини, яъни 80% болаларни қамраб олган.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар жойлардаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам давом этди. Бугун,  туманимиздаги бир қатор мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.












Дастлабки тадбир Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилди. Қирғизобод қишлоғидаги болалар боғчаси 2018 йилдан тумандаги 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиал биноси сифатида мослаштирилган бинода, 25 нафар болани тарбиялаш учун ташкил этилган эди. 2020 йилда 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мақоми берилиб, 50 нафар болани қамраб олган ушбу таълим ташкилотига 4 млрд 653 минг сўм маблағ эвазига 120 ўринга мўлжалланган янги замонавий бино қурилди ва бугун фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари тадбиркорлар томонидан 4 та оилавий мактабгача таълим ташкилотилари ҳам ташкил этилди. 















Қувирбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хусусий тадбиркор Фаррух Тоштемиров томонидан 50 ўринли, Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Қудрат Мамарасулов томонидан 50 ўринли, Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Гулбаҳор Мамажонова томонидан 25 ўринли ва Ҳалқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ирода Мўминова томонидан 50 ўринли Оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкилланди.

Бугун ушбу болалар боғчаларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Тадбирларда туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари, маҳаллалардаги нуронийлар ва фаоллар иштирок этишди.

Тадбирлар давомида севинчи чексиз болажонлар томонидан ватанни мадҳ этувчи шеър, қўшиқ ва қувноқ рақслар ижро этилди.

Юқоридаги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши ҳисобига 225 нафар қўшимча равишда 3-7 ёшли болалар қамраб олинди ва янги иш ўринлари яратилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram