Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА МУНОСИБ ТУҲФА (ФОТО)

×

 2022-08-31 19:34:51    278

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Дилларда байрам шукуҳи

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан Қўштепа туманида байрам тадбирлари давом этмоқда. Ушбу шодиёна туманимизда “Янги Ўзбекистонда эл, азиз инсон азиз” шиори остида кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Бугун, мактабларда ўтказилган тадбирлар ҳам ўқувчилар ва тумандошларимизга кўтаринки кайфият улашди.

Эрта тонгдан туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, масъул идораларнинг раҳбарлари туманимиздаги бир нечта умумтаълим мактабларида бўлдилар.

Қўштепа туманида жами 51 та таълим муассасалари фаолият юритиб келмоқда. Шунлардан 48 таси мактаблар, 2 таси ихтисослаштирилган мактаб интернатлари, 1 таси “Баркамол авлод” болалар мактабидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

18 мартдаги "2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ ва обод маҳалла дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-172-сонли Қарорига асосан “Обод қишлоқ ва обод маҳалла дастури доирасида Қўштепа тумани Халқ таълими тизимидаги 2 та таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.  

Шулардан бири Янгиариқ МФЙ ҳудудидаги 48-умумтаълим мактаби бўлиб, қурилиш ишлари пудратчи ташкилот "Фарғона Бинокор Меъмор" МЧЖ томонидан олиб борилди. Ҳозирги кунда 1455,8 млн.сўм маблағ эвазига мавжуд ўқув биноларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. 





Ушбу мактабнинг мукаммал таъмирланиши мактаб ўқувчилари учун мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди. Тадбирда сектор раҳбарлари билан бирга маҳалла нуронийлари ва фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, туман халқ таълими бўлимининг масъул раҳбарлари иштирок этишди. Тадбир давомида иштирокчилар мактабдаги жараён билан яқиндан танишдилар. 






Сектор раҳбарлари Лангар МФЙ ҳудудидаги 20-умумтаълим муассасасида ҳам бўлишди. Тендерда ғолиб бўлган "Марғилон Бинокор таъмир қурилиш" МЧЖ томонидан дастур доирасида 2421,9 млн.сўм маблағ эвазига мавжуд ўқув биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мукаммал таъмирланган 20-умумтаълим мактаби ҳам бугун фойдаланишга топширилди. 





Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги "2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-98-сонли Қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида Қўштепа тумани Халқ таълими тизимидаги 2 та таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган эди. Хумдон МФЙ ҳудудидаги 3-умумтаълим муассасасида ҳам ҳудди шу дастурга кўра иш олиб борилди. 5153,3 млярд сўм маблағ эвазига мавжуд 180 ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланиб, қўшимча 176 ўринли ўқув биноси ҳамда 12х24 ўлчамли спорт зали қурилди. Пудратчи ташкилот 296-ХКМК МЧЖ томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари  амалга оширилди.







Мактабда ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Тадбирларда иштирок этган туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, барча иштирокчиларни мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами ҳамда яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан табриклади.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, ўтказилган барча тадбирлар кўтаринки кайфиятда бўлди.  Ўқувчилар томонидан қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Тадбир иштирокчилари мактабларнинг бугунги холати билан танишдилар. Нуронийлар эса юртга тинчлик-омонлик ва барака сўраб дуога қўл очдилар.  


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram