Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ ТАЙИНЛАНИШИГА ДОИР ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

×

 2022-08-30 18:58:43    151

PDF юклаш
Чоп этиш



Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ–60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 9-февралдаги ЎРҚ-752-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритилиб қуйидаги тартиблар ўрнатилди:

1) 15-модда матнининг янги таҳрири асосида қуйидаги тартиб белгиланди:

“Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек, Чернобил АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади”;

2) 19-модда учинчи қисми “а” бандининг янги таҳрири асосида қуйидаги тартиб белгиланди:

а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда башарти, агар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнат қобилиятли ота-онаси бўлмаса;

тўртинчи қисмнинг янги таҳрири асосида қуйидаги тартиб белгиланди:

“Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга”;

3) 37-модда биринчи қисми “д” бандига киритилган ўзгартириш асосида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт пенсия ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олиниши белгиланди.

4) 37-модда биринчи қисми “ж” бандига ўзгартириш асосида болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йиллик давр пенсия ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олиниши белгиланди.

5) 47-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, улар пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланиши белгиланди.

Қўштепа тумани Пенсия жамғармаси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram