Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСТАҚИЛЛИК БЕБАҲО НЕЪМАТ

×

 2022-08-30 17:42:23    232

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

 Дилларда байрам шукуҳи

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан Қўштепа туманида байрам тадбирлари давом этмоқда. Ушбу шодиёна туманимизда “Янги Ўзбекистонда эл, азиз инсон азиз” шиори остида кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Бугун, Хўжақишлоқ маҳалласидаги 40 ДМТТда туман Кенгаши депутати Дилрабо Узақованинг ташабуси билан болажонлар учун “Янги Ўзбекистонда эл, азиз инсон азиз” шиори остида байрам табдири ташкил этилди.

Тадбир давомида болажонлар томонидан ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

32- ДМТТда ўтказилган тадбир ҳам болажонлар учун чин маънода ғурур ва ифтихор байрамига айланди. Тадбир давомида тарбияланувчилар томонидан миллий қўшиқлар маҳорат билан куйланди, рақслар ижро этилди.

Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида туманимизда яшаб ижод қилаётган шоир Абдулла Сулаймон билан ижодий учрашув кечаси ҳамда Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида адабий мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Кеча давомида шоирнинг нашрдан чиққан янги “Илҳомчимсан, бетакрор диёр” номли китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбир давомида фаол китобхонлар томонидан шеър ва рақслар ижро этилди. Фаол китобхонлар ҳамда “Ёш мусаввирлар” тўгарагининг фаол аъзолари эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шоир ҳам ўз навбатида янги китобларини кутубхонага совға қилди.

Қўштепа тумани Тиббиёт бирлашмасида ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эгзу ғояси асосида тадбир ўтказилиб, тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган кичик тиббий ходимлар ва бошқа техник хизматчиларга касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram