Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЯШОВЧИ ФРОНТ ОРТИ ФАХРИЙЛАРИ ҲАМДА ЮЗ ЁШ БИЛАН ЮЗЛАШГАН НУРОНИЙЛАР ЙЎҚЛАНДИ (ФОТО)
2022-08-30 16:32:34 190
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Дилларда байрам шукуҳи
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан Қўштепа туманида байрам тадбирлари давом этмоқда. Ушбу шодиёна туманимизда “Янги Ўзбекистонда эл, азиз инсон азиз” шиори остида кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.
Бугун, туман ҳокими Илёсбек Новиков, сектор раҳбарлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари томонидан Қўштепа туманида яшовчи фронт орти фахрийлари ҳамда юз ёш билан юзлашган нуронийлар йўқланди.
Туман раҳбари Илёсбек Новиков нуронийларимизга Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят нуронийлар кенгаши раиси Зокиржон Раҳмоновнинг мустақиллик байрами муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, уларга озиқ-овқатлар жамламаси ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Нуронийларимиз эл-у юртга тинчлик-омонлик тилаб қўлларини дуога очдилар. Улар бугунги доруломон кунларимизга шукроналик келтиришиб, юртбошимизни ҳам дуо қилдилар.
— Инсон қадри улуғ бўлган юртда яшаяпмиз, — дейди меҳнат фахрийси Абдуллажон Худойберганов. — Юрттимиз равнақи йўлида хизмат қилганимдан фахрланаман. Байрам муносабати туман раҳбарларимизнинг ташрифларидан жуда мамнун бўлдим. Бундай хайрли тадбирлар кишига кўтаринкилик бағишлайди.
Шунингдек, бугунги хайр-саховат тадбиридан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳам четда қолишмади. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари уларнинг хонадонида бўлишиб, кўнгил сўрашди, байрам совғалари топширишди.