Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 305 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АКРАМХОН ЮНУСОВ «ШУҲРАТ» МЕДАЛИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ

×

 2022-08-30 15:51:53    204

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ қўштепалик кандакор Юнусов Акрамхон Хакимжонович «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Акрамхон Юнусовга ушбу медал Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун берилди.

Акрамхон Юнусов 1980 йилда Қўштепа туманида таваллуд топган. 1999 йили Марғилон миллий ҳунармандчилик лицейини тамомлаган. У 1999-2011 йилларда хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиб келган. 2011 йилдан буён Қўштепа туманида мисгар-кандакор уста бўлиб фаолият олиб бормоқда. Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram