Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2022-08-29 13:25:10 201
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Дилларда байрам шукуҳи
“Янги Ўзбекистонда эл, азиз инсон азиз” шиори остида нишонланаётган мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрамини кўнгилдагидек кутиб олиш, аҳолида байрам шукуҳини шакллантириш мақсадида, Қўштепа туманидаги Қумтепа маҳалласида жойлашган “Деҳқон бозори”да арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Ушбу ярмаркада аҳолининг кунлик эҳтиёжи учун керак бўлган гўшт, озиқ-овқат, сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар сотилмоқда. Ярмаркадаги озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларидан анча арзонлиги барчага бирдек манзур бўлмоқда.