Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ТАШАББУСЛИ_ БЮДЖЕТ

×

 2022-08-29 09:37:39    199

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

 

Дилларда байрам шукуҳи

 

ЖАРАЁН

 

Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирок этдилар. Ўз ҳудудига бефарқ бўлмаган фидойи инсонлар бу жараёнда фаол иштирок этишиб, ташвиқотнинг қонун билан тақиқланмаган турли йўлларидан фойдаландилар. Натижада Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинининг биргина ўзида бугунги кунда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан жами 3.383.400 минг сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳага кўра, 1959.4 млн сўм маблағлар ҳисобидан маҳалладаги 7 та кўчада 5763 метр асфалтьлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан, Янгиариқ кўчасида 1100 метр, Бунёдкор кўчасидан 1491 метр, Маънавият кўчасида 500 метр, Бадиш кўчасида 457 метр, Оҳанг кўчасида 950 метр, Ибн Сино кўчасида 625 метр, Нафосат кўчасининг 640 метр қисмида асфальтлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 600.0 млн сўм маблағлар ҳисобидан Оҳанг кўчасида 1 дона сув қудуғи қазиш, сув минораси, сув насоси, трансформатор ўрнатиш, атрофини ўраш ҳамда унга 400 метр 10 кВ кучланишли электр линиясини тортиш ишлари ҳам бошланиш арафасида турибди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида эса 202.0 млн сўм маблағлар ҳисобидан Маънавият кўчасида 1 дона 160кВа трансформатор, 1300 метр 0.4 кв, 200 метр 6-10кв тармоқ тортилиб, 35 дона таянчлар ўрнатилди. Бадиш кўчасида 1 дона 250 кВа трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram