Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-08-29 08:38:38 163
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Дилларда байрам шукуҳи
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан Қўштепа туманида байрам тадбирлари давом этмоқда. Ушбу шодиёна туманимиздаги барча маҳаллаларда “Янги Ўзбекистонда эл, азиз инсон азиз” шиори остида кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев, Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири Қ.Сотволдиев ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қўштепа тумани бўлинмасининг масъул ходими Н.Деҳқоновалар Ватан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Мустақил оилам келажагим пойдевори” номли болалар уйида бўлишди. Байрам муносабати билан болажонларга китоблар жамланмаси ҳамда ўқув қуроллари тўплами топширилди.