Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ МАВСУМИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2022-08-27 18:46:05 222
Бугун, Қўштепа туманида пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек, мавжуд фермер хўжаликлари раҳбарлари, тегишли масъул идораларнинг раҳбарлари ва маҳаллалардаги фаол аёллар қатнашдилар.
Пахта терими олдидан дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинарда иилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраевлар иштирок этишди.
Семинар давомида дефолиация қилиш, терим мавсумини тўғри ташкил қилиш, келгуси йил учун ғалла экиш ишларини ташкил қилиш эканлигига эътибор қаратилди. Пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича тавсиялар берилди.
Қўштепа туманида бу йил ҳам пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик кўрилиб, транспорт ва тракторлар шай холатга келтирилди. Қолаверса, ёпинчиқ, этак, тарози, қозон-ўчоқ, самовор, сув сақлаш боклар ҳам мавсумга тайёрлаб қўйилди. Ташкил этилган отряд раҳбарларига 2 миллион сўмдан пул маблағлари берилмоқда.
Тадбирдан сўнг Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди. Юртимизга тинчлик-омонлик, деҳқончиликларга барака тиланиб, дуо қилинди. Шундан сўнг туманимиздаги “Хўжа барор азизлар” зиёратгоҳида мавсум олдидан бир пиёла чой устида байрам тадбири ташкил этилди.