Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 176 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-08-26 15:37:45    261

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа

Мамлакатимизнинг ҳар гўшасида бўлгани каби туманимизда ҳам барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилиб, барқарор ривожланиш кузатилмоқда. Хусусан, туманимизда кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан жойларда тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Сармозор маҳалласида бўлиб ўтган тадбир маҳалла аҳли учун чинакам байрамга айланди. Сабаби, давлат шерикчилиги асосида қуриб битказилган маҳалла фуқаролар йиғини биноси айнан бугун фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишлари ушбу маҳаллада яшовчи ҳунарманд тадбиркор Х.Каримов томонидан олиб борилди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова, тумандаги масъул идораларнинг раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ҳамда фаоллари иштирок этишди.

Янги қуриб битказилган маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси, шунингдек, профилактика инспекторига алоҳида хона мавжуд ва янги мебел жиҳозлари билан таъминланган.

Маҳалла жамоат фонди томонидан эса маҳаллага янги мебеллар жамланмаси топширилди.

Меҳмонлар маҳалла идорасида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Нуронийларимиз улуғ кунларда эл-у юртга тинчлик осойишталик тилаб дуога қул очдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61-сонли қарори талаблари асосида, Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Аёллар дафтари” га рўйхатга олинган хотин-қизларга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг Фарғона ҳудудий бўлинмаси томонидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, имло қоидалари ва давлат тилида иш юритишни ўрганиш бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилган эди. Ўқув курслари марказ ўқитувчилари томонидан бир ой мобайнида амалга оширилди. Ушбу ўқув курсини тамомланган 20 нафар тингловчиларга ушбу сертификатлар ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

 














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram