Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎРИК ТАНЛОВНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2022-08-26 14:49:03    144

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Қўштепа туманида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги” байрамига бағишлаб ўтказилаётган байрам тадбирлари давом этмоқда.

Бугун, “Шодлик” тадбирлар уйида ўтказилган тадбир ҳам ўзгача руҳда кўтаринки кайфиятда, бир пиёла чой устида ташкилланди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Илёсбек Новиков, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши вакиллари, ҳоким ўринбосарлари, хотин-қизлар бўлими, тегишли идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек, нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Илёсбек Новиков барчани мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами билан муборакбод этиб, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларида фаол, жонкуяр ходимларни тақдирлаш мақсадида ташкил этилган “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши профилактика инспектори” Республика кўрик танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирландилар.

 “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” – “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Дилфуза Шокирова, “Энг яхши маҳалла раиси” – Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Давронбек Исақов, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” – “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Даврон Ҳамролиев, “Энг яхши ёшлар етакчиси” – “Йўлдошобод” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Элмуроджон Абдухамидов,  “Энг намунали иш берувчи аёл” – “Ҳалқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Комилахон Қодировалар туман босқичида биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Бундан ташқари “Энг яхши профилактика инспектори” танловида “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи Бахтиёр Йўлдашев ғолиб деб топилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ғанишер Пайзиев  ҳам сўз олиб, Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан барча иштирокчиларни ҳамда танлов ғолибларини қизғин муборакбод этди.

Файзли ўтган байрам тадбирида туман маданият бўлими ходимлари ўзларининг мусиқали чиқишлари билан меҳмонларга хуш кайфият улашдилар.

 






















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram