Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЛОЙСОН ГУЗАРИ” МАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2022-08-25 22:59:15 266
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа
Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Лойсон маҳалла фуқаролар йиғинида “Лойсон гузари” маркази ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу маҳаллада яшовчи тадбиркор Бехзоджон Олимовнинг ҳаракати билан бугун иш бошлаган хизмат кўрсатиш шахобчаси қошида 8 та фанга йўналтирилган ўқув маркази ҳамда дорихона, қурилиш моллари дўкони фаолият юритади.
“Лойсон гузари” маркази қошида маҳалла аҳли учун хизмат қиладиган лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз, – дейди биз билан бўлган суҳбатда тадбиркор Бехзоджон Олимов. – Марказимизда янги 8 та иш ўрни яратилди. Албатта бу бошланиши, кейинчалик фаолиятимизни яна кенгайтириб, ҳамқишлоқларимиз учун хизмат қиламиз.
Марказнинг очилиш маросими Лойсонликлар учун чинакам байрамга айланиб кетди. Тадбиркор Бехзоджон Олимовнинг падари бузруквори Турдали ака Обидов кўп йиллардан буён Қўштепа туманида масъулиятли лавозимларда ишлаб келмоқда. Бугун, бу инсон 60 ёшни қаршилади. Қутлуғ сана муносабати билан қаришдош-уруғлар, дўст-у биродарлар ва маҳалла аҳли бир пиёла чой устида жамул-жам бўлишиб, қўшалоқ тадбирни кўтаринки кайфиятда нишонладилар. Уларга маҳалла бешлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.