Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИРГА ЯШАШ СОДАТИ
2022-08-25 22:24:48 182
#Инсон_қадри_учун
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Қўштепа туманида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами тантаналари давом этмоқда.
Бугун, маҳаллаларда энг улуғ, энг азиз айём олдидан 50 йил ва ундан зиёд вақт бирга турмуш кечириб, оила аталмиш қўрғонни муқаддас санаган, соф туйғулари турмуш машаққатларида тобланган ва бугунги кунда бирга умргузаронлик қилаётган мўътабар отахон ва онахонлар учун «Бирга яшаш саодати» деб номланган тадбирлар ташкил қилинди.
Туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари узоқ йиллар давомидаги самарали меҳнатлари билан юрт ривожига салмоқли ҳисса қўшган, бугунги кунда кексалик гаштини суриб ёш авлод таълим-тарбиясида маҳалладошларига қанот бўлаётган Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Абдуллажон ота Худойберганов ва Тўпахон ая Каримова, Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Рустамжон ота ва Тожихон ая Умарқуловаларнинг хонадонида бўлишиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатдилар.
Туман ҳокими Илёсбек Новиков узоқ йиллар бирга ҳаёт кечирган Абдуллажон ота Худойберганов ва Тўпахон ая Каримова, Рустамжон ота ва Тожихон ая Умарқуловалар жуфтлиги нафақат Қўштепада, балки вилоятимиздаги энг намунали оилалардан ҳисобланишини алоҳида таъкидлади.
Ушбу тадбирда масъул идоралар ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлимлари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Кексалик гаштини сураётган ва узоқ вақт умргузаронлик қилиб келаётган нуронийларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғоясини ўзида мужассамлаштирган бу сингари тадбирлар туманимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.