Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСТАҚИЛЛИК ШОДИЁНАСИ ҚЎШТЕПАДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2022-08-25 22:06:03    198

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги” байрамига бағишлаб байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Қўштепа туманидаги “Маданият маркази”да мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижроси билан бошланди.

Мадҳия ижросидан сўнг байрамни Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков кириш сўзи билан очди. Илёсбек Новиков тадбир иштирокчиларини ва туман аҳлини мустақиллик байрами билан қизғин табриклади.

Шундан сўнг тадбир сценарийсидан ўрин олган турли чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Байрам тадбирида туман Маданият бўлими хонандалари, туман мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, шунингдек, юртимизнинг таниқли санъаткорлари Ўзбекистон халқ хофизи Илхом Иброхимов, Нуриддин Асқаров ва маҳаллий эстрада хонандалари иштирок этишиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан хушнуд этишди. Байрамона кайфиятдаги туманимиз аҳолиси ушбу жозибадор куй-қўшиқларга рақсга тушиб, маданий хордиқ чиқардилар. 






























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram