Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-08-24 21:45:22 176
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Бугун, Дўрмон маҳалласидаги “Келарчи бува” зиёратгоҳида Қўштепа тумани ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев, туман бош имом-хатиби А.Аҳмадалиев ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари, отинойилар, нуроний ва фахрий хотин-қизлар, маҳалла фаоллари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида вилоят тарғибот гуруҳи аъзоси Х.Каримова томонидан тарғибот тадбирларини маҳаллаларда самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари С.Алимова тадбир иштирокчиларига Республика тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Ғуломованинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Туман тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Юсупова олиб бораётган самарали меҳнатлари учун туман ҳокими И.Новиков томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди.