Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУЗАФФАР РАЗАКОВ «ДЎСТЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ

×

 2022-08-23 09:20:39    316

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Қўштепа туманидаги «Fergana Global Textile» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Разаков Музаффар Махаматович «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Музаффар Разаковга орден мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини кенг жорий этиш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ишлардаги фаол иштироки учун берилди.

Музаффар Разаков 1977 йилда Марғилон шаҳрида таваллуд топган. 1999 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. У турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Бозор ислоҳотлари институти тадқиқотчиси, “Арт Техтиле” МЧЖ компаниясининг бизнес-маслаҳатчиси, Алмараи Гроуп (Саудия Арабистони) компаниясининг бош менежери, Масчиненфабрик Риетер АГ (Швейтсария) компаниясида лойиҳалар бўйича бош раҳбари, "Риетер Узбекистан" МЧЖ ХК Бош директори бўлиб ишлаган.

2016 йилдан “Fergana Global Textile” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ҳисобланади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram