Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРЕСС-ТУР: “МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СИФАТИ: ЖОРИЙ ҲОЛАТ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР” МАВЗУСИДА
2022-08-22 16:33:15 201
Бугун, Қўштепа туманидаги “Истиқлол” маданият уйида туман мактабгача таълим бўлимининг “Янги Ўзбекистон эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги анъанавий август анжумани ўтказилди. Анжуман доирасида туман МТБ ва Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ҳамкорликда “Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги пресс-тур ҳам ташкил этилди. Унда вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари, блогерлар ва “Рухсор” телерадиоканалининг ижодий ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот ваъкиллари, шунингдек, тумандаги барча дават, давлат – хусусий шериклик асосидаги ва оилавий МТТларнинг раҳбар-ходимлари ҳам қатнашдилар.
Иштирокчилар тадбир давомида Мактабгача таълим бўлими томонидан 2021 – 2022 ўқув йилида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 – 2023 ўқув йилидаги устувор вазифалар билан танишдилар.