Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-22 16:31:33    493

PDF юклаш
Чоп этиш





Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз























Бугун “Истиқлол” маданият уйида Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлимининг “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида, “Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги анъанавий август анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот ваъкиллари, тумандаги барча МТТларининг раҳбар-ходимлари, шунингдек, вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.





Тадбирда сўз олган туман ҳокими И.Новиков ушбу кунга қадар соҳада эришилган ғалабалар, хусусан, МТТларга қаратилаётган юксак эътибор натижасида уларнинг сони сезиларли даражада ортганлиги ва қамровнинг тобора кенгайиб бораётганлигига тўхталиб ўтди. 














Шундан сўнг, соҳанинг бир қатор фидоий заҳматкашларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.











Анжуман тарбияланувчиларнинг бир-биридан ажойиб чиқишлари билан давом этди.

















Тадбирда сўзга чиққан туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи И.Махмудова ва бошқалар бу соҳада амалга оширалаётган ислоҳотларга, шунингдек, келгуси талаб ва таклифларга ҳам тўхталиб ўтишди.

Тадбирнинг иккинчи қисми “Шарқона” тадбирлар мажмуасида бир пиёла чой устида, байрамона кайфиятда давом этди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram