Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 265 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ 

×

 2022-08-19 15:04:46    204

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Сўнгги йилларда мактабгача таълим давлат таълим тизимининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, ҳар бир бола учун мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятини яратиш, болада илмга иштиёқни ошириш, жисмоний ва ақлий фаолиятини ривожлантиришда тенгликни таъминлаш ишларига миллий тараққиётимизнинг устувор омили сифатида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Қўштепа туманида ҳам сўнгги йилларда соҳада қамров жиҳатидан мисли кўрилмаган натижаларга эришилганини кузатиш мумкин. Мисол учун, туманда давлат ва нодавлат МТТлари сони бугунги кунга келиб, 164 тага етди. Мавжуд МТТда боғча ёшидаги болаларнинг ўн икки мингдан зиёди таълим-тарбия олмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари тумандаги “Stellar Ziyoda” оилавий нодавлат ва 18-МТТларига ташриф буюришиб, бу ерда амалга оширилган ислоҳотлар самараларини ўз кўзалари билан кўрдилар. Шунингдек, болалар учун яратилган шарт-шароитлар ва машғулот жараёнлари билан ҳам бевосита танишиш имкониятига эга бўлишди.

Шундан сўнг туман ҳокими И.Новиков иштирокида “Қўштепа тумани ҳудудларида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир давомида туман раҳбари И.Новиков бу борада амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган матбуот анжуманида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумот олдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram