Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА
2022-08-18 13:45:20 212
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Қўштепа туманида хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда мавжуд ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар бандлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам хотин-қизлар бандлигини таъминлаш энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Адолатхон Акрамованинг ташаббуси билан 10 нафар “Аёллар дафтари”даги ҳамда 16 нафар тикувчилик ва дўппичилик ҳунарини ўрганиш истагини билдирган опа-сингилларимиз учун ўқув курси ташкил этилди. 12 кун давом этган машғулотлар вилоят хотин-қизлар тадбирколик маркази томонидан олиб борилиб, аёлларнинг малакалари оширилди.
Янги дўкон маҳалласида "Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз" шиори остида бўлиб ўтган байрам тадбирида курсни тамомлаган 26 нафар хотин-қизларга серфикатлар берилди. Энди бу опа-сингилларимиз уй шароитида касаначилик асосида ўз фаолиятларини давом эттириб, даромадга эга бўладилар.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган байрам тадбирида вилоят хотин-қизлар тадбирколик марказининг масъул ходими М.Хусанова, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова, шунингдек, маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаолари, нуроний онахонлар иштирок этишди. Тадбир давомида барча иштирокчиларга хомийларнинг эсдалик совғалари берилди.