Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТУҲФА
2022-08-17 15:31:28 188
Янги лойиҳалар – янги иш ўринлари
Бизни узоғимизни яқин қиладиган энг яхши кўмакчимиз бу автомобиллардир. Бугунги кунда уларнинг сони анча ортган. Шунингдек, баъзан “эркалик” қилиб қолса, бир зумда уста қидириб қоламиз. Қўштепа тумани Қийқи маҳалласида яшовчи тадбиркор Мақсудхон Эргашев бугунги замон талабидан келиб чиқиб Қийқи маҳалласида барча қулайликларга эга аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширди.
Умумий қиймати 1 240 млн.сўм бўлган лойиҳа эвазига 18 та ишчи ўрни яратилди. Ҳозирда “Ғиштмон Файз Инвест” МЧЖ томонидан автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Қолаверса бу ерда автомобил эҳтиёт қисмлари билан савдо қилувчи дўкон ҳам фаолият олиб бормоқда.
Бугунги замон талабига мос равишда фаолият олиб бораётган автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш марказидан маҳалла одамлари жуда мамнун бўлишмоқда. Чунки, бу марказ ходимлари халқ учун ҳамиша хизматда.