Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 231 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРҲИСОБ: ТАҲЛИЛ, ТАНҚИД ВА НАТИЖАЛАР

×

 2022-08-16 13:41:56    120

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. 





Унда туман ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари, ДХХ Марғилон шаҳар ва туманлараро бўлимининг масъул ходими В.Камолов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов, шунингдек, ёшлар масалаларига тааллуқли бўлган ташкилот ва корхона раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Йиғилишда “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда жамғарма маблағларининг сарфланиши, маҳаллаларда 14-16, 14-30 ёшларни электрон палатформага киритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ёшлар томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида содир этилган жиноятлар таҳлили ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.





Юқоридаги масалалар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Рахмонбердиев, туман ИИБ Вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Х.Қодиров, ДХХ Марғилон шаҳар ва туманлараро бўлимининг масъул ходими В.Камоловлар томонидан йиғилганларга атрофлича маълумот берилди.

– Жорий йилда жами 1095 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, сектор раҳбарлари томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 941 нафар ёшларга ёрдам кўрсатилди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Рахмонбердиев. – Бугунги кунда жами 154 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолмоқда.

Хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларининг тавсия хатларига асосан 2022 йил август ойи ҳолатига 393 нафар ёшларга жами 1 млрд. 130 млн. сўмлик “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан ижтимоий кўмак кўрсатилди.

Ушбу маблағлар секторлар кесимида таҳлил қилинганида, 1-секторда 119 нафар ёшларга 321 млн.837 минг.сўм, 2-секторда 88 нафар ёшларга 256 млн. 786 минг.сўм, 3-секторда 99 нафар ёшларга 299 млн. 928 минг.сўм, 4-секторда 87 нафар ёшларга 251 млн. 949 минг.сўм маблағлар ажратилган. – Ш.Рахмонбердиев ўз ҳисоботида туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди.

Йиғилиш давомида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам юқоридаги масалалар юзасидан ўзларининг таҳлилий-танқидий фикрларини билдириб ўтишди. Шунингдек, кўрилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, кулгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram