Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР – ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

×

 2022-08-15 14:49:43    116

PDF юклаш
Чоп этиш



Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа

Қўштепа туманида яшовчи Абдулатиф Ахмадалиев дастлаб фаолиятини оддий косибчиликдан бошлаган. Бу соҳада тажриба орттирган Абдулатиф Ахмадалиев ўз фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида тадбиркор томонидан Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Шодиёна Нурли Файз” хусусий корхонаси томонидан умумий қиймати 2,0 млрд.сўм бўлган пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.

Шу кунларда корхонада иш қизғин. 10 та доимий иш ўрни яратилган бўлса, 40 нафар ишчи касаначилик асосида фаолият юритмоқда.

– Ишхонада асосан мавсумга қараб пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилади – дейди, корхона ишчиси Саидахон Олимова. – Олдин уйда махси тикар эдим. Ишим мавсумий бўлганлиги учун кўпинча бўш қолиб, кам даромад топардим. Маҳалламизда “Шодиёна нурли файз” хусусий корхонаси очилгач шу ерга ишга келдим. Ойлик маошимиз икки миллион сўмдан беш миллион сўмгача. Ишимизга қараб олаверамиз. Корхонадаги шароитлар яхши, замонавий дастгоҳларда ишлаймиз. Хатто уйимизга ҳам тикув машинаси беришган. Бу ҳам бўлса битта имкониятда, яна бир даромад манбаидир. Ишдан кейин ҳам уйда бўш ўтирмай вақтимиз бўлганида пойабзал тикамиз.

Яқиндагина ўз фаолиятини йўлга қўйган корхонада айни кунларда турли хилдаги аёллар ва болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Бежирим ва сифатли пойабзаллар хорижникидан қолишмайди. Корхона МДҲ давлатлари билан тузилган шартномага кўра, яқин кунларда экспортни йўлга қўйишни ҳам режалаштирган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram