Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 230 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА 2022-2023 ЙИЛЛАРДА 54 ТА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2022-08-15 11:37:41    120

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида 2022-2023 йилларда 54 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 293,7 миллиард сўмни ташкил этади. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 1204 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Жумладан, 2022 йилда 38 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 765 та янги иш ўрни яратилади.

Ушбу лойиҳалар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

Саноат йўналишида – жами 16 та лойиҳа ҳисобига 382 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.  

Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида – жами 9 та лойиҳа ҳисобига  106 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.     

Хизмат кўрсатиш йўналишида – жами 13 та лойиҳа ҳисобига 277 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда жами 21,6 миллиард сўмлик 15 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 201 та янги иш ўринлари яратилди. 

 Хусусан, саноат йўналишида жами 7 та лойиҳа амалга оширилиб, 106 та янги иш ўринлари яратилди.   

Масалан,“Голд прогресс” МЧЖ томонидан умумий қиймати – 1 миллиард 320 млн сўмлик ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш лойиҳаси амалга оширилиб, 17 та янги иш ўринлари яратилди.       

Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида эса умумий қиймати 5,3 миллиард сўм 2 та лойиҳа амалга оширилиб, 16 та янги иш ўринлари яратилди.        

Масалан, қишлоқ ҳўжалиги йўналишида “Ёқуб ота” фермер хўжалиги томонидан умумий қиймати 4,6 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 8 та янги иш ўринлари яратилди. 

Хизмат кўрсатиш йўналишида ҳам ҳозирги кунда 6,6 миллиард сўмлик 6 та лойиҳа амалга оширилди ва 79 та янги иш ўринлари яратилди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram