Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҒИШТМОН ОИЛАВИЙ ШИФОКОР ПУНКТИ” ТАЪМИРЛАНИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-08-13 15:34:37    155

PDF юклаш
Чоп этиш



Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа

Юртимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида Қўштепа туманининг Ғиштмон ва Қизилариқ маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли учун яна бир туҳфа ҳозирланди. Чунки, Ғиштмон маҳалласида жойлашган “Ғиштмон оилавий шифокор пункти” мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Ғиштмон оилавий шифокор пункти”га жами 6809 нафар аҳоли бириктирилган бўлиб, 23 нафар тиббиёт ходимлари аҳолига хизмат қилиб келмоқда. 2006 йилда қурилган ушбу оилавий шифокор пункти 1-сменада 50 нафар фуқароларни қабул қилиш қувватига эга.

Мазкур бинога “Обод қишлоқ” дастури бўйича 250 миллион сўм маблағ ажратилиб, “Муҳаммад Мумтоза бахти” МЧЖ томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бугун, “Ғиштмон оилавий шифокор пункти”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва туман ИИБ бошлиғи Ш.Мавлонов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман тиббиёт бирлашмасининг масъуллари, шунингдек, маҳалла нуронийлари ҳамда фаоллари иштирок этишди.

Маросимида сўз олганлар юртимизда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлардан миннатдорлигини билдирдилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram