Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 171 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ

×

 2022-08-13 14:41:54    280

PDF юклаш
Чоп этиш



Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа

Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва туман ИИБ бошлиғи Ш.Мавлоновлар Шомирза ҳамда Ғиштмон маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этишди.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилиб, барқарор ривожланиш кузатилмоқда. Хусусан, туманимизда кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.



Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан жойларда тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шомирзада маҳалла гузарида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини раиси, шунингдек, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг хизмат хоналари ҳам байрам арафасида мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Шуни алоҳида такидлаш лозимки, сўнгги вақтларда ички ишлар органларидаги ислоҳотлар доирасида туманимизда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, профилактика инспекторларининг хизмат олиб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. 





Шомирза маҳалласида ҳудуд инспектори учун хизмат хонаси мавжуд эмас эди. Ушбу муаммо ўз ечимини топиб, профилактика инспектори учун ҳам алоҳида хизмат хонаси ташкил этилиб, мукаммал таъмирланди. Байрам арафасида таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, тайёр ҳолатга келтирилди.







Бугун маҳалланинг нуронийлари ва фаоллари иштирок этган тадбирда туман раҳбари И.Новиков ва туман ИИБ бошлиғи Ш.Мавлоновлар маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. 

Ғиштмон маҳалласида ҳам маҳалла биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Аввал таъмирталаб бўлган бинолар таъмирланиб, эндиликда файзли бир манзилга айланди. Мукаммал таъмирланган бинода маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, шунингдек, ҳудуд нозирининг ҳамкорликда фаолият юритишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.






Бинонинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими И.Новиков ва ИИБ бошлиғи Ш.Мавлоновлар маҳалла аҳлини янги очилган бино билан табриклашди. Маҳалла нуронийлари ва фаоллари эса дуога қўл очишиб, бу бинони байрамга муносиб туҳфа ўлароқ қабул қилдилар.

Жойларда эса Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан  бундай тадбирлар давом этмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram