Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ

×

 2022-08-12 15:10:29    185

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепада мактабгача таълим муассасалари ходимлари “Маънавият кубоги” учун беллашдилар

Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Хусусан, Қўштепа туманида ҳам мазкур қутлуғ санага бағишлаб байрамона тадбирлар ўтказилмоқда. Жойларда бўлиб ўтаётган тадбирлар “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”, деган бош ғояни ўзида мужассам этмоқда.




Бугун, туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Унда туман мактабгача таълим муассасалари ходимлари спортнинг миллий халқ ўйинлари тури бўйича “Маънавият кубоги” учун беллашдилар.

Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов, туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев ҳамда маърифат тарғиботчилар гуруҳи раҳбари Д.Юсуповалар иштирок этишди.







Мусобақада туманимиздаги мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этишиб, миллий ўйинларимиздан ланка, бўрон, картошка экиш, арқонда сакраш бўйича куч синашдилар.






Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда туман маданият бўлимининг хонандалари, МТБнинг тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.        

Миллий ўйинларда ғолиб бўлган жамоалар эса “Маънавият кубоги” учун спортнинг арқон тортиш тури бўйича беллашдилар.







Мусобақаларда фахрли 1-2 ўринларни эгаллаган жамоалар туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. “Маънавият кубоги”ни эса 32-мактабгача таълим муассаси жамоаси қўлга киритди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram